Logo

Латвиядан муносабат: Ўзбекистоннинг тараққиёти – қатъий раҳбарлик ва муҳим ислоҳотлар самараси

Сентябрь 11, 2025. 10:45 • 43 сония

283
Латвиядан муносабат: Ўзбекистоннинг тараққиёти – қатъий раҳбарлик ва муҳим ислоҳотлар самараси

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Латвия мустақил касаба уюшмалари конфедерацияси (LBAS) президенти Эгилс Бальдзенс "Дунё" АА учун интервьюсида Тошкентда бўлиб ўтган "Халқаро меҳнат нормаларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси" мавзусидаги халқаро амалий конференциянинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон мажбурий болалар меҳнати муаммосини муваффақиятли ҳал қилинган ва бу ҳақиқатан ҳам катта ютуқдир. Бу тараққиётнинг сабаби нима? Менимча, бу кўп жиҳатдан ҳукумат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги мустаҳкам уч томонлама ҳамкорлик билан боғлиқ. Бундай мулоқот ва сиёсий ирода натижасидир.


Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий фаровонлик, демографик ривожланиш ва умуман бутун жамият ҳаётида тараққиётни намойиш этмоқда. Таълим тизими, давлат хизматлари, ишга ўргатишга ёндашув — буларнинг барчаси муҳим ислоҳотлардир.


Ўзбекистонда ҳаёт сифати йилдан-йилга яхшиланмоқда. Буни нафақат шаҳарларда балки қишлоқларда ҳам кўриш мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш