Logo

Думитру Липкану: Термиз мулоқоти Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантириш маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди

Май 21, 2025. 20:14 • 51 сония

103
Думитру Липкану: Термиз мулоқоти Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантириш маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди

ТЕРМИЗ, 21 май. /"Дунё" AA/. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича вакили Думитру Липкану "Дунё" АА учун интервьюсида 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Тадбир Ўзбекистоннинг нафақат Марказий Осиёда, балки Жануби-Шарқий Осиё ва кенгроқ Осиё минтақасида ҳам ўзаро боғлиқликни ривожлантириш бўйича ўсиб бораётган марказ сифатидаги ролини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Ушбу учрашув профессионаллар ва жамоат арбобларининг кенг ва хилма-хил аудиториясини бирлаштирди. Уларнинг ғоялари ва ташаббуслари, шубҳасиз, конференция мавзусига тўлиқ мувофиқ равишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчликни илгари суриш ва мамлакатлар ўртасида конструктив мулоқотни ривожлантириш ишига қимматли ҳисса қўшади.

Ўзбекистон минтақавий алоқаларни, айниқса Афғонистон ва унинг қўшнилари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда асосий роль ўйнайди. Ишончим комилки, Ўзбекистон бу муносабатларни нафақат Осиё миқёсида, балки глобал миқёсда ҳам мустаҳкамлашда муҳим иштирокчи бўлиб қолади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш