Хон Соҳаил: Дунёда кўплаб можаролар мавжуд - улар бўлган, мавжуд ва афсуски, давом этмоқда, аммо уларнинг ҳеч бири фойда келтирмаган
Октябрь 16, 2025. 19:16 • 2 дақ
• 38
ФАРҒОНА, 16 октябрь /Дунё" АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби ўринбосари Хон Соҳаил "Дунё" АА учун интервьюсида 15-16 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган "Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик" мавзусидаги Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ҳақидаги фикрини билдирди:

– Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақада рўй бераётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолайди. Буларнинг барчаси миллий етакчиларнинг оқилона қарорлари ва сиёсий иродаси туфайли амалга ошди.
Кўп нарса сиёсий иродага, тинчликка интилиш ва ўзаро ҳамжиҳатликка боғлиқ. Дунёда кўплаб можаролар бўлиб келган, шундай бўлиб келмоқда ва афсуски, давом этаверади, бироқ уларнинг ҳеч бири фойда келтирмаган. Тангликни олдини олиш учун пайдо бўлган муаммоларни имкон қадар тезроқ дипломатик йўл билан ҳал қилиш жуда муҳимдир. Ўйлаймизки, бу қадамлар ўз вақтида амалга оширилмоқда ва бунинг самарасида сиз яқин келажакда ушбу сиёсатнинг аниқ самараларини кўрасиз. Фарғона водийси, бутун минтақа тинчлик, ҳамкорлик ва фаровонлик маконига айланиш учун барча имкониятларга эга.
Барқарор ривожланиш деганда нафақат эришилган нарсаларни сақлаб қолиш, балки доимо олға интилиш – ижобий ўзгаришларнинг афзалликлари аҳолининг барча қатламлари учун очиқ бўлиши учун олдинга қараб ривожланиш демакдир. Бу жараён аллақачон бошланган ва бугунги каби учрашувлар унга янада туртки беришига ишонамиз.
Умуман олганда, ШҲТ минтақадаги уч мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни конструктив ва ижобий сиёсат намунаси сифатида баҳолайди. Биз фақат ижобий йўналишда, оптимизм билан ишлаймиз. Биз учун дипломатия, аввало, келажакка ишончдир. Ўтмишда қолган ҳамма нарса тарих бўлиб қолсин ва олдимизда ёрқин келажак сари йўл турибди.
Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорликни кучли ва жадал ривожланиб бораётгани билан тавсифлаш мумкин. У мустаҳкам пойдевор ва ўзаро тушуниш асосида қурилган. Биз биргаликда кўплаб тадбирлар ўтказамиз, бунинг учун Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига эътибор ва қўллаб-қувватлаганликлари учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Ишончимиз комилки, бу ҳамкорлик бундан кейин ҳам мустаҳкамланиб, жадал ривожланиб, минтақадаги барча мамлакатларга фойда келтиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда