Logo

Луис Фелипе Лопес-Кальва: Ўзбекистон камбағалликка қарши курашишда ўзини жаҳон етакчиси сифатида намоён қилмоқда

Сентябрь 18, 2025. 10:23 • 2 дақ

265
Луис Фелипе Лопес-Кальва: Ўзбекистон камбағалликка қарши курашишда ўзини жаҳон етакчиси сифатида намоён қилмоқда

НАМАНГАН, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жаҳон банкининг глобал директори Луис Фелипе Лопес-Кальва "Дунё" АА учун интервьюсида Наманганда ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форуми ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Форум халқаро аҳамиятга эга. Бу нафақат Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш тажрибасини ўрганиш ва уни бошқа давлатлар билан бўлиш, балки келажакдаги муаммоларни муҳокама қилиш имконини беради. Асосий эътибор "Камбағалликдан фаровонлик сари" глобал кун тартибига, кўп қиррали камбағалликни қисқартириш ва барқарор ривожланиш имкониятларини яратишнинг самарали йўлларини топишга қаратилган.

Ўзбекистон камбағалликка қарши курашида ўзини жаҳон етакчиси сифатида намоён қилди. Унинг ютуқларидан бошқа мамлакатлар учун намуна сифатида фойдаланиш мумкин ва керак. Бу муваффақиятнинг асоси инклюзив ўсиш, хусусий секторнинг фаол иштироки, тадбиркорликни, хусусан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш тамойилларига содиқликдир. Бу саъй-ҳаракатларнинг уйғунлиги бугунги кунда биз кўраётган ижобий натижаларни бермоқда.

Истиқболдаги асосий вазифа ана шу ислоҳотларни янада чуқурлаштиришдан иборат. Инсон капитали, таълим, аёллар ва ёшларга сармоя киритишни давом эттириш зарур. Биз минтақавий тафовутларни камайтириш устида ишлашимиз керак. Чекка ҳудудларни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва уланишни таъминлашимиз шарт. Ижтимоий ҳимоя тизимини янада модернизация қилиш ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Бу жараёнда хусусий сектор етакчи роль ўйнаши жуда муҳим. Бизнес барқарор ўсиш ва узоқ муддатли барқарорликни таъминловчи ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши керак.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш