Мака Бочоришвили: ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистон Президентининг ўзига хос етакчи эканлигини намоён этади
Октябрь 29, 2025. 17:27 • 2 дақ
• 109
САМАРҚАНД, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили Самарқандда бошланаётган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси арафасида "Дунё" АА учун берган интервьюсида мазкур форумнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Энг аввало, ЮНЕСКО Бош конференциясининг айнан шу ерда, Ўзбекистонда – тарих ва маданиятга бой, гўзал Самарқанд шаҳрида ўтиши ҳақиқатан ҳам ноёб ҳодисадир. Бу, Ўзбекистон учун тарихий лаҳза, мен учун эса, бу ерда бўлиш ва бу бетакрор маконни кашф этиш катта мамнуниятдир.
Самарқандда Бош конференциянинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг ва шахсан Президентнинг ўзига хос етакчилигини, шунингдек, мамлакатни жаҳон саҳнаси марказига олиб чиқишга бўлган интилишини намоён этади. Биз, грузинлар бу ерда бўлишни ажойиб имконият деб ҳисоблаймиз. Грузия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларга катта аҳамият берамиз ва улар жадал ривожланмоқда.
Грузия ҳам ўз тарихи ва маданий меросга бой давлат. ЮНЕСКО доирасидаги ҳамкорлик биз учун жуда муҳим. Биз ушбу ташкилот билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйганмиз ва грузин маданиятини илгари суриш ҳамда грузин тарихи бутун дунёда яхши танилиши биз учун жуда муҳимдир.
Биз, турли цивилизация ва маданиятларни бирлаштирувчи жойда эканлигимиз жуда муҳим. Бу, ҳақиқатан ҳам, ноёб макондир. Грузия ҳам ахборот ва коммуникациялар ҳақида сўз кетганда муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон каби Грузия ҳам Буюк ипак йўлининг тикланишида асосий иштирокчи ҳисобланади. Биз, қадимий Ипак йўлини янги форматда илгари суриш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш учун тегишли ишларни амалга оширяпмиз.
Самарқанд – бу бой тарих ва маданиятга эга ва бетакрор гўзал шаҳардир. Бу ерда бўлиш ва бу гўзал шаҳарни ўзимиз учун кашф этиш барчамизга шодлик бағишлаяпти.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда