Logo

Муҳаммад Зубайр Ашраф Усмоний: Камбағалликка қарши курашиш бўйича Ўзбекистон модели кўплаб давлатлар учун намуна бўлиши мумкин

Сентябрь 18, 2025. 11:38 • 44 сония

262
Муҳаммад Зубайр Ашраф Усмоний: Камбағалликка қарши курашиш бўйича Ўзбекистон модели кўплаб давлатлар учун намуна бўлиши мумкин

НАМАНГАН, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. "Habib Bank Ltd" шариат кенгаши раиси Муҳаммад Зубайр Ашраф Усмоний (Покистон) "Дунё" АА учун интервьюсида Наманганда ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини баён қилди.

– Мен камбағалликни қисқартириш бўйича III халқаро форумда иштирок этишдан мамнунман. Форумнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" мавзуси жамиятда камбағалликни қисқартириш учун ниҳоятда муҳим ва долзарбдир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очилиш маросимидаги нутқини катта қизиқиш билан тингладим. Унинг нутқи маълумотларга бой ва илҳомлантирувчи эди. Давлатингиз раҳбари ҳукуматнинг камбағалликка қарши курашиш бўйича амалга ошираётган муҳим дастурлари аниқ белгилаб берди ва бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

Камбағалликка қарши курашиш глобал муаммо ва Ўзбекистон модели эса кўплаб давлатлар учун намуна бўлиши мумкин. Мен халқаро ҳамжамиятни ушбу ташаббусни ўрганишга, бу муаммога эътибор қаратишга, ўз тажрибаларини бўлишга чақирмоқчиман.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш