Logo

Нигар Арпадараи: "Яшил" иқтисодиётга ўтиш глобал ва узоқ муддатли жараёндир

Июль 02, 2025. 10:58 • 54 сония

35
Нигар Арпадараи: "Яшил" иқтисодиётга ўтиш глобал ва узоқ муддатли жараёндир

ХИВА, 1 июль. /"Дунё" АА/. Озарбайжон Миллий Межлиси аъзоси Нигар Арпадараи "Дунё" АА учун интервьюсида Хивада бўлиб ўтаётган Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

– Бу Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг биринчи форуми бўлиб, ҳар икки давлат ва парламентларимиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Бугун биз бир қатор муҳим мавзулар, жумладан, халқаро муносабатлар ва "яшил ўтиш" билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик.

Маълумки, бир неча ой олдин бутун дунё диққатини биз CОР29 ни ўтказган Озарбайжонга қаратган эди. Натижада асосий қарорлар, хусусан, иқлимни молиялаштириш бўйича қабул қилинди. Бу катта масъулият ва Озарбайжоннинг халқаро майдондаги ролини эътироф этишдир.

Каспий денгизи орқали электр кабелини ўтказиш бўйича "Озарбайжон-Қозоғистон-Ўзбекистон" қўшма лойиҳамиз бор. Бу мамлакатларимиз экология ва қайта тикланадиган энергия масалаларига қанчалик жиддий ёндашаётганининг яққол кўрсаткичидир. Ушбу кун тартибини илгари суришда икки мамлакат парламентлари фаол иштирок этиши жуда муҳим. Бугун биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиб, "яшил" ташаббусларни амалга оширишда қонун чиқарувчи органлар қандай роль ўйнаши мумкинлигини аниқламоқчимиз. Зеро, парламентлар даражасида ҳукуматларнинг самарали олдинга силжишига имкон берувчи ҳуқуқий механизмлар шакллантирилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш