Logo

Пяо Янфань: Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун жуда муҳим ва фойдали платформадир

Май 21, 2025. 13:30 • 1 дақ

55
Пяо Янфань: Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун жуда муҳим ва фойдали платформадир

ТЕРМИЗ, 21 май. /"Дунё"АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Пяо Янфань "Дунё" АА учун интервьюсида 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун жуда муҳим ва фойдали платформадир. Шунинг учун ташкилотимиз Бош котиби жаноб Нурлан Ермекбаев мени ушбу тадбирда иштирок этиш, ўз позицияларимизни билдириш, шунингдек, барча манфаатдор томонларнинг фикрларини тинглаш учун юборди.


Ушбу муҳим ташаббусни уюштирган ўзбекистонлик ҳамкорларимизга самимий миннатдорлигимни билдираман. Термиз мулоқоти келгусида ҳам давом этишига умид қиламиз.


Форумнинг энг нозик, аммо ҳаётий муҳим масалаларидан бири Афғонистон тақдири билан боғлиқ. Бу масалани учта асосий жиҳатга бўлиш мумкин.


Биринчидан, ташкилотимизга аъзо барча давлатлар Афғонистоннинг гиёҳвандлик, терроризм ва урушлардан холи, мустақил, нейтрал, тинч давлатга айланиши тарафдори.


Иккинчидан, биз Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, барқарор ривожланишга кўмаклашишга қаратилган барча халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз.


Учинчидан, Афғонистон ҳукуматида барча этносиёсий гуруҳларнинг кенгроқ вакиллигини таъминлаш зарурлигига ишончимиз комил.


Бу, моҳиятан, ШҲТнинг асосий ёндашуви ва позициясидир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш