Logo

Рафикул Чоудхури: Биз келажак авлодлар олдида илм-фан, таълим ва маданий меросни сақлаш учун масъулмиз

Октябрь 31, 2025. 11:58 • 2 дақ

167
Рафикул Чоудхури: Биз келажак авлодлар олдида илм-фан, таълим ва маданий меросни сақлаш учун масъулмиз

САМАРҚАНД, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси иштирокчиси Бангладеш олий таълим вазири Рафикул Чоудхури "Дунё" АА учун интервьюсида мазкур анжуманнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Менимча, бу жуда муҳим. ЮНЕСКО глобал ташкилотдир. Бутун дунё унинг асосий бошқарув органи – Бош конференциянинг аҳамиятини тан олиши, тинглаши ва эътироф этиши вақти келди

Биз, Бангладеш вакиллари, бугун ушбу ташкилотнинг вақтинчалик раислигини ўз зиммамизга олишдан жуда мамнунмиз. Биз Бангладеш раҳбарлигида катта муваффақиятларга эришамиз, деб ишонамиз. Ташкилот янги қоидаларни ишлаб чиқишга, шунингдек, фан, технология, таълим ва маданият соҳаларида қарорлар қабул қилишга кўмаклашади ва ҳукумат сифатида биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшишга қатъий интиламиз.

Маданият жуда муҳим ва бугунги дунёда кўплаб фарқлар мавжуд ва биз БМТ Низомининг баъзи тамойилларидан четга чиқа бошлаганга ўхшаймиз. Шу муносабат билан, биз, албатта, бағрикенглик масаласи муҳимлигига ва маданият турли халқлар ва жамоаларни бирлаштиришда муҳим роль ўйнашига ишонамиз керак.

ЮНЕСКОнинг институт сифатидаги аҳамиятини кам баҳолаб бўлмайди ва биз унинг ишида муҳим роль ўйнашимиз мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, биз бўлинган дунёда яшаяпмиз.

БМТ Низомида мустаҳкамланган тамойилларни қайта кўриб чиқиш ва уларни илгари суриш вақти келди.

Биз келажак авлодлар олдида  бизга мерос ўтган илм-фан, таълим ва маданий меросини сақлаб қолиш учун масъулмиз. Биз буни қилишимиз керак. Ушбу муҳокама шаклланаётган Самарқанддан яхшироқ жой йўқ ва менимча, бу Бангладеш ва бошқа мамлакатлар учун бу масалани илгари суришда узоқ муддатли ҳисса бўлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш