Штеффен Рихтер: Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда эришган ютуқлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли
Июнь 11, 2025. 16:18 • 43 сония
• 64
ТОШКЕНТ, 11 июнь. /"Дунё" АА./ "Linde Group" компанияси Яқин Шарқ/Туркия кластери раҳбари ва бошқарувчи директори Штеффен Рихтер (Германия) "Дунё" АА учун интервьюсида 10-12 июнь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Ушбу форум бутун дунё саноат етакчиларини Ўзбекистонда жамлаш ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш учун ноёб имконият, деб биламан. Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда эришган ютуқлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли ва биз "Linde" компанияси бу жараённинг бир қисми бўлишдан жуда хурсандмиз.
2016 йилдан бери амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, маъмурий тизимни оптималлаштириш, рақамлаштириш жараёнларини изчиллаштириш ва инфратузилмани яхшилашга фаол эътибор қаратилаётгани – биз хорижий инвесторлар учун жуда муҳим бўлган жиҳатдир.
Ишончим комилки, бу каби ислоҳотларнинг узлуксиз давом эттирилиши мамлакатингизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни янада кўпроқ жалб қилишда улкан ҳисса қўшади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда