Logo

Симонетта Силигато: Ўзбекистондаги ислоҳотлар самарали натижаларни кўрсатмоқда ва аҳолига сезиларли фойда келтирмоқда

Сентябрь 18, 2025. 12:08 • 2 дақ

265
Симонетта Силигато: Ўзбекистондаги ислоҳотлар самарали натижаларни кўрсатмоқда ва аҳолига сезиларли фойда келтирмоқда

НАМАНГАН, 18 сентябрь./ "Дунё" АА/. БМТнинг Лойиҳа хизматлари бўйича (UNOPS) Австриядаги ваколатхонаси директори Симонетта Силигато "Дунё" АА учун интервьюсида Наманганда ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумининг аҳамияти ҳақида фикрларини баён қилди:

– Мен Наманганда камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форумда иштирок этиб, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги 30 йил давомида эришган ажойиб натижалар ҳақида билганимдан жуда мамнунман. Мамлакат камбағалликни сезиларли даражада қисқартирди ва барқарор ривожланишнинг кўплаб соҳаларида – иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳада муваффақиятларга эришди. Буларнинг барчаси халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик туфайли амалга оширилди. UNOPS миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки ва Ислом тараққиёт банки каби ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишдан фахрланади.

Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар кўрсатиб, аҳолига сезиларли фойда келтирмоқда. Унинг раҳбарлиги ўз халқи, унинг келажаги ҳақида чинакам қайғуришининг ёрқин намунасидир.

Бу ислоҳотларнинг аниқ натижалари, айниқса, таассурот уйғотмоқда. Тобора кўпроқ болалар таълим олмоқда, ёшлар олий ўқув юртларига ўқишга кирмоқда, хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятлари кенгаймоқда. Президент Шавкат Мирзиёев билимли аёл нафақат ўз ҳаётини, балки келажак авлод тақдирини ҳам ўзгартиришини тўғри таъкидлади. Хотин-қизларнинг роли ва таълимга қаратилаётган ушбу стратегик эътибор мамлакат келажагига қўйилган сармоя бўлиб, бутун жамият учун фойда келтиради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш