Logo

Ўзбекистон қандолат маҳсулотлари Туркияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмасида эътироф этилди

Сентябрь 06, 2025. 14:52 • 2 дақ

64
Ўзбекистон қандолат маҳсулотлари Туркияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмасида эътироф этилди

ИСТАНБУЛ, 6 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида шу йилнинг 2-5 сентябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган "World Food Istanbul–2025" халқаро кўргазмасида ўзбек миллий маҳсулотлари намойиши ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистоннинг 15 та экспортчи корхоналаридан иборат ягона "Made in Uzbekistan" миллий стенди ташкил этилди. Шу билан бирга, "Bonu Shirinliklari", "Candy Gold", "Lindo" каби қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар алоҳида стенд билан тақдим этилди. Уларда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган қандолат маҳсулотлари, музқаймоқ, шарбатлар, қуритилган қилинган мевалар намойиш қилинди.


"Made in Uzbekistan" миллий стенди доирасида тақдим этилган маҳсулотлар ўзининг табиийлиги, юқори сифати ва таъми билан иштирокчиларининг эътиборини тортди. Айниқса, қандолат маҳсулотлари ва қуритилган меваларга Туркия, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидан келган харидорлар катта қизиқиш билдирди.


Маҳаллий экспонентлар иштирокида Туркиянинг дистрибьютор, савдо тармоқлари ва ишлаб чиқариш компаниялари билан "B2B" форматидаги учрашувлар ўтказилди.


Музокаралар натижасида Туркиянинг "Goksen", "Goknur" ва "Metin" компаниялари анор, узум ва олча, "Foody", "Bafin" ва "Big Brands Turkiye" компаниялари билан майиз, мева ва полиз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришилди.


Кўргазма кунлари "Made in Uzbekistan" миллий стендига мингдан ортиқ хорижий меҳмон келди. Ўз навбатида, хорижий меҳмонларга жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган "UzAgroExpo", "UzProdExpo" ва "InterPackExpo" кўргазмалари тўғрисида маълумот берилди ҳамда уларда иштирок этишга таклиф қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш