Logo

Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди

Декабрь 17, 2025. 12:53 • 48 сония

72
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди

АЛ-КУВАЙТ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Кувайт Савдо-саноат палатасида “Ўзбекистон–Кувайт бизнес-форуми” ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур форум ва кўргазмада Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари, Бахмал тумани ҳокими ҳамда 30 нафарга яқин ўзбек тадбиркорлари иштирок этди.

Кувайт томонидан эса 100 нафарга яқин инвестор, импортёр ва бизнес доира вакиллари қатнашди.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида амалга оширилиши режалаштирилаётган сармоявий лойиҳалар тақдим этилди.

Шунингдек, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

“Made in Uzbekistan” кўргазмасида Ўзбекистоннинг қатор компаниялари 50 турдан ортиқ маҳсулотларни намойиш қилди. Жумладан, мева қоқилари ва қуруқ мевалар, зираворлар, гиёҳли дорилар, шафран, асал, ҳолва, текстиль ва қандолат маҳсулотларига иштирокчилар юқори баҳо беришди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш