Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Декабрь 09, 2025. 10:34 • 44 сония
• 218
АЛЬ-КУВАЙТ, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Кувайтга илк бор йирик контейнерли юк машинасида 23 тонна қора майиз маҳсулоти етказилиб, божхона расмийлаштирувидан ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти томонидан мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш, янги захира ва имкониятларни ишга солиш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор вазифалар берилган эди.
Топшириқлар ижроси юзасидан мамлакатимизнинг Кувайтдаги Элчихонаси томонидан ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” доирасида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Nassar Trading Agro” МЧЖ ва Кувайтнинг “Jameel Inertational Company” ўртасида экспорт шартномаси имзоланган.
Ушбу шартномага асосан ҳозирги кунда илк бор йирик контейнерли юк машинасида 23 тонна қора майиз маҳсулоти Кувайтга етказиб келинди ва божхона расмийлаштирувидан ўтди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туманидаги “Sunny Land Products” МЧЖдан ва Кувайтнинг “Alraya Albayda Trading Co.” компаниясига илк бор 8 турдаги сублимацияланган мевалар аль-Кувайт шаҳрига етказиб келинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди
Дания бозорига илк бор ўзбек маҳсулотлари экспорт қилинди