Logo

Рига ва Вильнюс шаҳарларида ихтисослаштирилган ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари шоу-румлари очилди

Декабрь 12, 2025. 12:53 • 56 сония

138

РИГА, 14 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада тарғиб қилиш мақсадида Андижон вилоятининг йирик тўқимачилик корхоналари раҳбарларидан иборат юртимиз делегациянинг Латвия ва Литвага ишчи ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида элчихона томонидан бизнес-форум, тадбиркорлар ўртасида B2B форматида икки томонлама учрашув ва музокаралар ташкил этилди.

Латвия бизнес вакиллари Андижон вилояти тўқимачилик соҳаси маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди. Логистика йўналишларини оптималлаштириш, барқарор етказиб беришни таъминлаш ва ўзбек маҳсулотларини Балтиқбўйи мамлакатларининг етакчи савдо майдонларига чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида мезбон томон вакилларига Ўзбекистоннинг инвестицион ва саноат салоҳиятининг асосий кўрсаткичларини акс эттирувчи презентация материаллари, шунингдек, тўқимачилик корхоналарининг батафсил маҳсулот каталоглари тақдим этилди.

Латвиянинг Лиепая ва Литванинг Клайпеда порт шаҳарларига ташриф доирасида делегация вакиллари ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Ғарбий ва Шимолий Европага ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш ҳамда узлуксиз логистика учун омборхоналар ташкил этиш имкониятлари ўрганилди.

Ташриф якунида Рига шаҳрининг марказий туманларида тўртта ихтисослаштирилган ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари шоу-руми, Вильнюс шаҳрида эса битта шоу-рум очилиб, тарафлар ўртасида қиймати 10 миллион доллардан ортиқ экспорт шартномалари имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш