Logo

2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди

Декабрь 10, 2025. 15:25 • 32 сония

157
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди

АЛ-КУВАЙТ, 11-декабр. /“Дунё” АА/. Элчихона саʼй-ҳаракати билан Кувайтнинг “Стар Фруит Cо.” компаниясига Ўзбекистондан навбатдаги 2 тоннага яқин ҳўл мевалар экспорти амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

1991-йилда ташкил этилган “Стар Фруит Cо.” компанияси мева ва сабзавотларни Кувайтдаги ресторанлар ва беш юлдузли меҳмонхоналарга етказиб бериш билан шуғулланади. Компания мижозларга маҳсулотларнинг сифат даражасини сақлаган ҳолда музлатгичли автомашиналар орқали етказиб беради.

Ўзбекистондан ҳўл мевалар – узум ва қовун Кувайтга Истанбул орқали олиб келинмоқда.

Умуман олганда, 2025-йил бошидан ҳозирга қадар Ўзбекистондан 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар, сублимацияланган мевалар Кувайтга экспорт қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш