Ўзбекистон экспортёрлари Қозоғистоннинг янги Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар билан танишди
Октябрь 24, 2025. 19:04 • 32 сония
• 19
ОҚТОВ, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхона ташаббуси билан Қозоғистоннинг янги Солиқ кодексига экспорт бўйича киритилган ўзгаришларга бағишланган вебинар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вебинарда Ўзбекистон озиқ-овқат саноат уюшмаси, Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги Савдо ривожлантириш корхонаси, Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати уюшмаси вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон экспортчилари учун Қозоғистон солиқ тизимидаги ўзгаришлар, хусусан тўлов миқдорларининг оширилганининг сабаблари ва тўлаш тартиблари тушунтирилди.
Ўзбекистонлик экспортчилар ўртасида мазкур ўзгаришларни тарғиб қилиш мақсадида Қозоғистон Британия Савдо палатаси ва халқаро "Ernst & Young" консалтинг компанияси қўшма тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди