Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди
Декабрь 07, 2025. 14:33 • 42 сония
• 204
МАСҚАТ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Элчихона ташаббуси билан ўзбекистонлик экспортёрлар ва Ўмон йирик чакана савдо тармоқларидан бири –“Lulu Hypermarket” вакиллари ўртасида онлайн-учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимиздан Ўмонга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон томонидан спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи “Family Group”, снэк маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Ermak”, гигиена буюмлар тайёрловчи “Lufaluxe”, консерваланган таом ва гўшт озуқалари ишлаб чиқарувчи “Fadl Company”, қуритилган мевалар экспорти билан шуғулланувчи “Lord Fruits Company”, ҳўл мева экспортери “Toshkent Gulf Business” ширкати ҳамда “TLS-KEBZU” логистика ширкати вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонлик ишбилармонлар ўзи ишлаб чиқаётган ва экспорт қилаётган маҳсулотлари ҳақида тақдимот ўтказди. Логистика компанияси Ўзбекистондан Ўмонгача бўлган логистика ва унинг харажатлари борасида атрофлича маълумот тақдим этди.
Томонлар экспорт-импорт масалаларида фикр-мулоҳаза алмашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Дания бозорига илк бор ўзбек маҳсулотлари экспорт қилинди