Ўзбекистонда етиштирилган полиз маҳсулотлари Польша бозорини забт этмоқда
Июль 09, 2025. 17:10 • 2 дақ
• 102
ВАРШАВА, 9 июль. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистондан Польшага тарвуз ва қовун маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Варшава шаҳрида фаолият юритаётга ватандош тадбиркорлар томонидан ташкил этилган "Nar Juice" компанияси орқали халқаро фитосанитария стандартларга тўлиқ риоя этган ҳолда Сирдарё вилоятида етиштирилган мазкур полиз экинлари Польшага экспорти амалга ошириляпти. Маҳсулотлар замонавий совиткичли контейнерларда олиб келинмоқда ҳамда уларнинг кўриниши ва сифатини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эътиборлиси, маҳаллий аҳоли ўзбек деҳқонлари томонидан етиштирилган тарвузни севиб харид қиляпти. Поляк истеъмолчиларнинг таъкидлашича, ўзбек тарвузлари табиий таъми билан ажралиб туради.
Польша бозорларида юртимизда етиштирилган тарвуз ва қовунларга бўлган талаб катта бўлиб, мазкур экспорт Европа Иттифоқ мамлакатларига чиқишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Мазкур лойиҳа, шунингдек, Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, фермер хўжаликларининг даромадларини кўпайтириш ва мамлакатнинг халқаро аграр бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Экспорт географиясини кенгайтириш борасида ишлар изчил давом эттирилмоқда. Польшадаги ўзбек тадбиркорлари яқин келажакда Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам ўзбек маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда.
Сагдиана Хошимова, тадбиркор:
– Биз Польшага Ўзбекистондан полиз маҳсулотларини хусусан, тарвуз ва қовун экспортини амалга оширяпмиз.
Маҳаллий аҳолига Ўзбекистоннинг ширин тарвузлари жуда ёқди. Шу боис полиз маҳсулотлари тезда сотиляпти. Ўтган вақт давомида катта ҳажмдаги маҳсулотларни экспорт қилишга муваффақ бўлдик.
Низомиддин Абдуллаев, "Польшадаги ўзбек тадбиркорлар" уюшмаси раҳбари, тадбиркор:
– Шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистоннинг мева ва полиз маҳсулотлари, айниқса тарвуз Польша бозорида ва умуман Европа бўйлаб тобора оммалашиб бормоқда. Улар табиий таъми ва юқори сифати билан қадрланади.
Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарвузларини Польша бозорига мунтазам равишда юк машиналарида етказиб беришни бошладик ва харидорлар томонидан бизнинг маҳсулотлар ижобий баҳоланди.
Бизнинг Польша бозорига киришимиз Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти ортиб бораётганини тасдиқловчи аҳамиятли қадамдир. Яқин келажакда Ўзбекистондан фақат мева-сабзавотларни эмас, балки тўқимачилик ва бошқа тоифадаги товарлар экспортини кенгайтиришни режалаштиряпмиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди