Бухоро вилоятида етиштирилган мева-сабзавотлар ва паррандачилик маҳсулотлари Қатарга экспорт қилинади
Июль 22, 2024. 11:44 • 57 сония
• 825
ДОХА, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида маҳаллий маҳсулотларимиз экспорти ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш мақсадида 15-19 июль кунлари Бухоро вилояти экспортёрлари делегациясининг Қатарга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Қатарнинг энг йирик савдо тармоқлари ва импортёр корхоналари, жумладан "Carrefour", "LuLu", "Ansar Gallery", "Monoprix", "High Com Global" каби компаниялар вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Музокаралар чоғида Қатар томонига Ўзбекистонда экспорт билан шуғулланадиган корхоналар учун яратиб берилган қулай шароит, юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг сифати бўйича батафсил маълумот берилди.
Учрашувлар якунида "Milmaxtrade" масъулияти чекланган жамияти томонидан юртимизда етиштирилган ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот ҳамда паррандачилик маҳсулотларини Қатарга етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси