Фарғона вилояти Олтиариқ тумани тадбиркорлари Польшага қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва текстиль маҳсулотларини етказиб беради
Июнь 21, 2024. 11:49 • 2 дақ
• 115
ВАРШАВА, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Польшада бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Польша расмий доира вакиллари, ишбилармонлар, йирик корхона эгалари билан музокаралар ўтказилди. Ўзбекистон-Польша тадбиркорлари уюшмаси билан биргаликда икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олтиариқ тумани вакиллари томонидан ҳудуднинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича тақдимот қилинди.
Бундан ташқари, тадбир доирасида Фарғона вилояти ва Олтиариқ туманида етиштирилган қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Олтиариқ туманида фаолият олиб бораётган "Нamza expo art tekstiL" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган трикотаж ва текстил маҳсулотларини сотиш учун Варшавада Савдо уйи ташкил этилди. Мазкур корхона жорий йил якунига қадар Польшага 7 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотлар етказиб беради.
Тадбир якунида икки давлат тадбиркорлари ўртасида В2В учрашувлар ўтказилди. Унда 15 миллион АҚШ долларга тенг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва текстиль маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Польша – Осиё савдо палатаси президенти Януш Пихочински билан кечган мулоқотда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этишни кучайтириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Варшава шаҳридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Европа давлатлари бўйлаб етказиб берувчи "EWA-BIS" МЧЖ раҳбари Марек Марзес билан учрашувда эса Фарғона вилояти ва Олтиариқ туманида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Польша орқали Европа бозорларига сотишга тўғрисидаги келишувга эришилди.
Ўзбекистон вакиллари сафар давомида Варшава шаҳридаги бозорларда бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва уларни сотиш жараёнлари ҳамда нархларни ўрганди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди