Хитойнинг Хунан провинциясида Андижон вилоятининг иқтисодий салоҳияти тақдимот қилинди
Октябрь 30, 2025. 19:34 • 37 сония
• 85
ЧАНША, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Чанша шаҳрида "Андижон вилояти – Хунан провинцияси: савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм ҳамкорлиги" мавзусидаги бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Андижон вилояти ҳокимлиги делегациясининг Хитойга сафари давомида ташкил этилган форум мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида ўтказилди.
Тадбирда "яшил" энергетика, фармацевтика ва тиббиёт, қурилиш материаллари, электротехника, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда фаолият юритаётган бизнес доиралари вакиллари иштирок этди.
Ўтказилган тақдимотлар давомида вилоятининг иқтисодий имкониятлари, мавжуд инфратузилма, драйвер тармоқлар ва хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар тизими тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Форум иштирокчилари Андижон вилояти билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудда истиқболли савдо ва инвестициявий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди