Ўзбекистон компаниялари Сурия бозорига маҳсулот экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Май 30, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 28
ҲАЛАБ, 30 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон маҳсулотларини Сурия бозорига етказиб бериш ҳажмини кенгайтиришга бағишланган онлайн-учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокараларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, мамлакатимизнинг Ал-Кувайтдаги элчихонаси вакиллари ҳамда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар қатнашди.
Муҳокамада, шунингдек, майда ўз ишини бошлаган Ўзбекистоннинг Ҳалабдаги савдо уйи раҳбари, “Kalash Trading Co., Ltd.” компанияси директори Аҳмад Калаш ҳамда Ўзбекистоннинг “Premier Electrotech”, “Sam-Ferre”, “Nassar Trading Agro”, “Metsol”, “Solis Oils” ва “Technologies of Real Time” компаниялари вакиллари иштирок этди.
Томонлар Сурия бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талаб, логистика йўналишлари ҳамда савдо уйи орқали товарларни тарғиб қилиш механизмлари масалаларини кўриб чиқди.
Учрашув якунида Сурияга 10 та юк машинаси ҳажмидаги маҳсулотнинг биринчи туркумини экспорт қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Хусусан, 4 та юк машинасига маиший техника, яна 4 тасига ёғ-мой маҳсулотлари, қолган 2 тасига эса автомобиль эҳтиёт қисмлари ва мотор мойлари юкланиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




