Венгриянинг етакчи савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларини ўрганишга тайёр
Июнь 20, 2024. 12:37 • 43 сония
• 381
БУДАПЕШТ, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Aldi" компанияси бошқаруви директори Бернард Хайдер билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Венгрия томонига Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти, маҳаллий корхоналарнинг тижорат таклифлари тақдим этилди.
Венгрия вакили Ўзбекистондан маҳсулот олиб киришга қизиқиш билдирди ва мамлакатимизнинг экспорт қилувчи корхоналари билан яқин алоқалар ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида Венгрия бозорига ўзбек маҳсулотларини импорт қилиш бўйича нархлар ва талабларни чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, мамлакатимиздан дуккакли экинларни экспорт қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Германияда ака-ука Карл ва Теодор Альбрехт томонидан 1946 йилда асос солинган "Aldi" компанияси дунёдаги етакчи улгуржи савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда "Aldi" 20 та мамлакатда 10 мингдан ортиқ дўконларга эгалик қилади. Мазкур компаниянинг Будапештдаги биринчи дўкони 2008 йилда очилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди