Ўзбекистон мева-сабзавотларни Японияга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришди
Ноябрь 06, 2025. 09:33 • 2 дақ
• 438
ТОКИО, 10 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги делегациясининг Японияга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф доирасида «Б2Б» форматида икки томонлама учрашувлар ташкил этилди. Унда ўзбек мева ва сабзавот маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилишни кенгайтириш ҳамда логистика ва сертификатлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, «Пешку Лимончилик Равнақи» МЧЖ ва «Глобал cоммуниcатионс-Лемон Cо., Лтд.» ўртасида лимон етказиб бериш, «Тина Агро Нарпай» МЧЖ ва «Wашин Традинг Cо., Лтд.» ўртасида брокколи ва узум экспорти, «Фергана Эхим Агро» МЧЖ ва «Сожитз Фоодс Cорпоратион» ўртасида қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилиб, турли келишувларга эришилди.
Делегация аъзолари Япониянинг Қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик вазирлиги вакиллари билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Японияга 6 хил маҳсулот – гилос, аччиқ қалампир, олма, шафтоли, ўрик ва олхўри экспортини амалга ошириш учун фитосанитар рухсатномасини олиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда Япониядан қовун уруғи ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги уруғларини мамлакатимизга олиб кириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Юртдошларимиз 1900 йилда Токиода ташкил этилган, қадоқлаш бўйича дунёдаги етакчи брендлардан бири бўлган – «Топпан Инc.» компанияси вакиллари билан ҳам кўришди. Учрашувда қадоқлаш бўйича мазкур компанияни Ўзбекистон билан ҳамкорликка жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар намойишига бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада 60 дан ортиқ япон компаниялари, импортёрлар, дистрибюторлар ва хусусий бизнес вакиллари қатнашди.
Ярмарка қатнашчилари ўлкамизда етиштирилган узум, қовун, анор, лимон, хурмо ҳамда бошқа ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари сифати ва ўзига хос таъмидан баҳраманд бўлишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси