Буюк Британияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди

Октябрь 07, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 265
Буюк Британияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди
Буюк Британияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди
Буюк Британияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди

ЛОНДОН, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британияда ўтказилган “FPC Fresh Awards 2026” кўргазмасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазмада иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, “Quva AgroStar”, “Seven Hills Agro”, “Global Export”, “Gardencells”, “Nishon Agro Logistik Tomorqa Xizmati” каби маҳаллий компаниялар томонидан етиштирилган ва қайта ишланган сабзавот, мева, қуритилган маҳсулот ҳамда дуккакли экинлар тақдим этилди.

Маҳсулотлар “Made in Uzbekistan” ягона бренди остида намойиш этилгани юқори сифатли ва рақобатбардош ўзбек товарларини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, тадбир муносабати билан чоп этилган махсус “Winners' Brochure” тақдимот материалларида Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт салоҳияти ва имкониятларига бағишланган ахборот-реклама маълумотлари ҳам жой олди.

Кўргазма якунлари бўйича ўзбек маҳсулотларига қизиқиш билдирган хорижий компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантириш, экспорт шартномаларини тузиш ҳамда Буюк Британия бозорига етказиб беришни кенгайтириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш