Ўзбекистон ва Беларусь фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Октябрь 07, 2026. 19:00 • 1 дақ

• 65
Ўзбекистон ва Беларусь фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

МИНСК, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Беларуснинг етакчи фармацевтика компаниялари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

Мазкур учрашувлар Минск шаҳрида бўлиб ўтган “ИННОПРОМ. Беларусь” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ташкил этилди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида фармацевтика соҳасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда хориждан импорт қилинаётган замонавий ва юқори технологик дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, учинчи бозорларга биргаликда чиқиш, илғор технологиялар трансферини амалга ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар белгиланган йўналишлар бўйича доимий мулоқотни давом эттириш ва келгусида қўшма ташаббусларни амалиётга жорий этиш юзасидан келишувларга эришди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш