Logo

Ўзбекистонда етиштирилган қовунлар Сингапурга экспорт қилинди

Сентябрь 28, 2025. 12:56 • 34 сония

113
Ўзбекистонда етиштирилган қовунлар Сингапурга экспорт қилинди

СИНГАПУР, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. "Fergana Exim Agro" компанияси Ўзбекистонда етиштирилган "торпеда" навли қовунларни илк маротаба Сингапурга эксперт қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сингапур турли хил мева ва сабзавотлар, жумладан полиз экинларининг йирик ишлаб чиқарувчилари бўлган давлатлар билан чегарадош. Шундай бўлса-да, ширин ўзбек қовунлари ушбу мамлакатда ҳам харидоргир эканлигини исботлади.


Сингапур каби юқори стандартлар ва сифат талабларга эга бозорга кириш миллий маҳсулотларимиз учун ҳақиқий ютуқ саналади. Шунингдек, бу қадам "Made in Uzbekistan" бренди нуфузини янада мустаҳкамлайди.


Бу эса келгусида янги шартномалар тузиш, етказиб бериш ҳажмларини ошириш, бозор улушини кенгайтириш ҳамда бошқа турдаги мева-сабзавотларимизни ҳам Жануби-Шарқий Осиё бозорларига олиб чиқиш имкониятини яратади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш