Ўзбекистон хорижга ловия экспортини оширмоқда
Июль 31, 2025. 12:33 • 35 сония
• 64
ТОШКЕНТ, 31 июль. /"Дунё" АА/. Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон хорижга 208,9 миллион доллар миқдоридаги 80 минг 53 тонна ловия экспорт қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 753 тоннага ёки 17,2 фоизга ошган.
2025 йилнинг биринчи олти ойи якунлари бўйича ўзбек ловиясининг энг йирик импортчилари қуйидагилар бўлди:
Хитой –27 514 тонна;
Покистон –14 368 тонна;
Афғонистон –13 365 тонна;
Эрон –10 402 тонна;
Грузия – 4 159 тонна;
бошқа мамлакатлар – 10 245 тонна.
Мутахассисларга кўра, ўзбек ловиясига бўлган талабнинг барқарор ошиб бораётгани маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорларда рақобатбардошлиги юқорилигидан далолат беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди