Сеул шаҳрида бўлиб ўтган "Korea Import Fair 2025" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильони намойиш этилди
Июль 10, 2025. 16:23 • 2 дақ
• 78
СЕУЛ, 10 июль. /"Дунё" АА/ Жорий йилнинг 7-9 июль кунлари Сеул шаҳрида жойлашган "COEX" кўргазмалар марказида бўлиб ўтган "Korea Import Fair 2025" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда 100 дан ортиқ давлатлардан 1500 дан ортиқ тадбиркор, ишлаб чиқарувчи ва бизнес вакиллари иштирок этди.
Ушбу кўргазма Жанубий Корея бозорига импорт маҳсулотларини олиб кириш, янги савдо шерикларини топиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим платформа вазифасини бажарди.
Ўзбекистон мазкур иқтисодий анжуманда "Made in Uzbekistan" бренди остидаги миллий экспозиция билан иштирок этиб, 9 та алоҳида стенд орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ва миллий маҳсулотларини намойиш қилди. Шунингдек, 20 дан ортиқ етакчи ўзбек экспортёрлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Миллий стенд таркибида қуритилган мевалар, ёнғоқ, шарбатлар, консерва маҳсулотлари, ширинликлар, ўсимлик ёғи ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилди. Ушбу маҳсулотлар ўзининг юқори сифати, табиийлиги ва экспортбоплиги билан ушбу мамлакатдаги харидорлар, дистрибьюторлар ва импортёрлар томонидан катта қизиқишга сабаб бўлди.
Ўзбекистон стендига Корея Республикаси ҳукумати вакиллари, хорижий дипломатик корпус раҳбарлари, маҳаллий ва халқаро бизнес доиралари вакиллари ташриф буюрди. Улар Ўзбекистон маҳсулотларига юқори баҳо бериб, сифат ва талабга жавоб берадиган даражада эканини таъкидлашди.
Қайд этишимиз жоизки, ушбу тадбир нафақат Жанубий Корея, балки жаҳон бозорига ҳам юртимиз маҳсулотларини олиб чиқиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан яқин муносабатлар ўрнатишга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди