Ўзбекистон Болтиқбўйидаги энг йирик озиқ-овқат ва технологиялар кўргазмасида тақдим этилмоқда
Сентябрь 05, 2025. 16:01 • 57 сония
• 63
РИГА, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Латвия пойтахтида Болтиқбўйидаги энг йирик кўргазмалардан бири – "Riga Food 2025" очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазмада "Made in Uzbekistan" стенди ташкил этилди ва унда 20 дан ортиқ мамлакатимиз корхоналари ўз маҳсулотларини тақдим этилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган мевалар, миллий ширинликлар, консервалар намойиш этилган Ўзбекистон павильони тадбирнинг меҳмонлар билан энг гавжум бўлимларидан бирига айланди.
Ўзбекистон стендида намойиш этилаётган маҳаллий экспорт маҳсулотлари Латвия чакана савдо тармоқлари ва европалик иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
В2В музокаралари ва бизнес-форум якунларига кўра, маҳаллий экспортчилар Латвия ва бошқа Болтиқбўйи мамлакатларига қуритилган мевалар, қандолатчилик, дуккакли маҳсулотлар, турли шарбатлар ва бошқаларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш масалаларини кўриб чиқдилар.
Бизнес вакиллари ва тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, "Riga Food 2025" кўргазмасида Ўзбекистон стендининг тақдимоти ўзбек маҳсулотларининг Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларига экспортини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, иқтисодиётни модернизация қилиш, диверсификация қилиш ва либераллаштириш, хорижий инвесторлар ва импортёрлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.
Кўргазма 6 сентябрга қадар давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди