Ўзбекистонда етиштирилган гилос Шэньчжэнь бозорларини эгалламоқда
Июнь 24, 2025. 11:59 • 34 сония
• 112
ГУАНЧЖОУ, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Shenzhen Jiashang Yanghe Trading" компанияси Наманган вилоятидан умумий ҳажми 20 тонна бўлган гилос мевасини импорт қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбек гилосининг дастлабки партияси авиакарго орқали Гуандун провинциясининг Шеньчжэнь шаҳрига етказиб берилди. Ўзбекистонда етиштирилган гилос меваси божхона расмийлаштирувидан ўтгандан сўнг йирик чакана ва улгуржи савдо тармоқлари орқали сотувга чиқарилди.
Мутахассисларга кўра, Ўзбекистон гилоси Хитойда севиб истеъмол қилинадиган мевалардан бири бўлиб, ўзининг мазали таъми ва табиий экологик тозалиги билан маҳаллий истеъмолчилар ишончини қозонмоқда.
Компания келгусида мамлакатимиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ҳажмлари ва уларни номенклатурасини кенгайтириш мақсадида ўзбекистонлик ҳамкорлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди