Logo

Ўзбекистон миллий маҳсулотлари Хитой инвестиция ва савдо ярмаркасида намойиш этилди

Июль 14, 2025. 11:11 • 2 дақ

102
Ўзбекистон миллий маҳсулотлари Хитой инвестиция ва савдо ярмаркасида намойиш этилди

ЛАНЬЧЖОУ, 14 июль. /"Дунё" АА/. Ганьсу провинцияси Ланьчжоу шаҳрида бўлиб ўтган 31-Хитой инвестиция ва савдо ярмаркасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилди, деб хабар беряпти "Дунё" АА хабар бермоқда.

Ярмаркада 50 та давлатдан ва Хитойнинг 28 та провинциясидан бизнес уюшмалари ва халқаро ташкилотлар ҳамда 4000 дан ортиқ корхона ва 40 000 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этди.

Мамлакатимиз павильонидан экспорт ва сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи ҳунармандчилик, ёғоч ўймакорлиги, ипак ва кулолчилик, гилам, тўқимачилик, шунингдек, халқ амалий санъати намуналари ўрин олди.

"Ўзбек гиламдўзлик мактаби ўзига хос ва қадимий тарихга эга. Менга ушбу кўргазмада кўрган Риштон кулолчилик буюмлари ҳам жуда ёқди. Ганьсу бозорида бу идишларни сотиб олиш ва сотишга қизиқиш бор, – деди ярмарка иштирокчиларидан бири Янг Лин.

Шунингдек, меҳмонлар ўртасида Ўзбекистоннинг экспорт ва сайёҳлик имкониятлари ҳақида маълумот берувчи хитой тилидаги материаллар тарқатилди, мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари ва маданиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.

Ўзбекистоннинг ушбу ярмаркада иштироки Хитой бозорига мамлакатимиз ҳунармандлари маҳсулотларини экспорт қилишни кенгайтиришда муҳим омил бўляпти. Эътиборлиси, кўплаб хорижий импортёрлар ва ишбилармонлар Ўзбекистон томони билан ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Хитойнинг турли ҳудудларида мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданияти ҳақидаги тақдимотлар, экспорт маҳсулотлари намойиш этилаётгани Ўзбекистон товарлари Хитой бозорига кириб бориши ва маҳаллий истеъмолчиларнинг қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш