Ашхободдаги учрашувда Бахтиёр Саидов Туркманистон Президентига Ўзбекистон Президентининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди

Июль 15, 2026. 09:30 • 2 дақ

117
Ашхободдаги учрашувда Бахтиёр Саидов Туркманистон Президентига Ўзбекистон Президентининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди
Ашхободдаги учрашувда Бахтиёр Саидов Туркманистон Президентига Ўзбекистон Президентининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди

ТОШКЕНТ, 15 июль. /“Дунё” АА/. Ашхободда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдик.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклигини жадал ривожланаётганини қайд этдик. Барча даражаларда яқин ва самарали алоқалар давом эттирилмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатда ўсмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада чуқурлаштириш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш