Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Ашхободдаги музокараларда икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Июль 15, 2026. 10:30 • 2 дақ

126

ТОШКЕНТ, 15 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ҳамда Рашид Мередов кеча Ашхободда тор доирада музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жаноблари билан тор доирада музокаралар ўтказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклигини янада чуқурлаштириш, олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш ҳамда сиёсий мулоқотни изчил давом эттириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ва чегараолди ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ёндашувларимизни ўзаро мувофиқлаштирдик.

Марказий Осиёда яхши қўшничилик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича яқин ҳамкорлигимизни давом эттиришга тайёрлигимизни яна бир бор тасдиқладик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш