Ал-Кувайтда Ўзбекистон ва Кувайт тадбиркорлари учун "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди
Октябрь 06, 2025. 18:51 • 50 сония
• 71
АЛ-КУВАЙТ, 6 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 1-3 октябрь кунлари Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон ва Кувайт бизнеси вакиллари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги етакчи экспортёр компаниялар раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.
Тадбир доирасида Кувайт ишлаб чиқарувчилари ва трейдер компаниялари раҳбарлари билан B2B шаклида учрашувлар ташкил этилди.
Муҳокамалар чоғида Кувайт бозори талаблари асосида қадоқлаш ва логистика шартлари, транспорт коридорлари, муқобил йўллардан синов тариқасида фойдаланиш, Кувайтда Савдо уйи очиш ҳақида омборларни ижарага олиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари бўлган қуруқ мева, чойшаб ва кўрпаларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Шунингдек, туристлар алмашинуви бўйича тўртта битим тузилди.
Бундан ташқари, уй текстили, махсус текстиль, қуритилган мева-сабзавотлар, минерал ўғит ва мис кабелларни етказиб бериш бўйича шартнома шартлари ҳамда нархларини келишиш бўйича музокараларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди