Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги биринчи Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди
Апрель 04, 2024. 13:17 • 51 сония
• 542
СЕУЛ, 4 апрель. /"Дунё" АА/. Хорижий мамлакатларда "Made in Uzbekistan" белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги биринчи Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур Савдо уйи ҳузурида кўргазма зали сифатида доимий фаолият юритувчи "шоу-рум" очиш ҳам режалаштирилган. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг турли товарларининг кенг ассортименти – озиқ-овқат, мева-сабзавот, тўқимачилик-текстиль, ипак, кимё, кулолчилик маҳсулотлари ҳамда заргарлик буюмлари намойиш этилади.
Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ҳамда фаоллаштиришга кўмаклашиш, юртимизнинг экспорт салоҳияти ва имкониятларини қўллаб қувватлаш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни Жанубий Корея бозорида тарғиб қилиш ва илгари суриш ҳамда реклама компанияларини ташкил этиш Савдо уйининг асосий вазифалари қаторига киради. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларимизни Жанубий Корея бозорига экспорт қилиш, бозор имкониятларини ўрганган ҳолда экспорт ҳажми ва доирасини кенгайтириб бориш, ушбу давлатда ўтказиладиган турли кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорларга кўмак кўрсатиш назарда тутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди