Россиянинг Омск вилоятида "Фрукт-Сити" улгуржи тақсимлаш логистика маркази ва Фарғона вилояти савдо уйи очилди
Апрель 14, 2025. 15:38 • 2 дақ
• 119
ОМСК, 14 апрель. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациясининг Омск вилоятига ташрифи доирасида Омск шаҳрида "Фрукт-Сити" улгуржи тақсимлаш логистика марказининг биринчи босқичи ва Фарғона вилояти савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Янги савдо маркази мева-сабзавот маҳсулотларини узлуксиз улгуржи сотиш имконини берувчи замонавий инфратузилма билан жиҳозланган. Айни пайтда улгуржи савдо учун 100 дан ортиқ юк автомашиналарини қабул қилиш имконияти яратилган 20 гектар умумий майдонининг 9 гектар майдони ўзлаштирилди, мева-сабзавот маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун мўлжалланган совутгичли омборхоналар қурилди. Яқин келажакда Ўзбекистон фуқаролари учун 150 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Ушбу объект савдо-иқтисодий соҳада ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Тўғридан-тўғри етказиб бериш Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва истеъмолчилар учун юқори сифатни сақлаб қолишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Омск вилоятидан зарур товарлар Ўзбекистонга қайтиш йўналишида бўшатилган юк машиналарида етказилади.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвачнинг айтишича ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик мустаҳкамланганидан далолатдир.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров мазкур логистика марказининг очилиши мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ишончли шериклик самараси эканлигига урғу берди.
Ушбу марказ Ўзбекистондан Сибир федерал округи ҳудудларига, шунингдек, Россиянинг бутун ҳудудига, жумладан, Узоқ Шарққа мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни сезиларли даражада оширишга ёрдам беради.
Ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар ва Омск вилояти маданият уйи вакиллари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага кўтаринкилик бағишлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди