Ўзбекистон мактаб ўқувчилари Сеулда бўлиб ўтадиган Халқаро стандартлар олимпиадасида иштирок этади
Август 12, 2025. 15:58 • 53 сония
• 66
СЕУЛ, 12 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон мактаб ўқувчилари Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХ Халқаро стандартлар олимпиадасида (ISO – International Standards Olympiad) иштирок этиш учун Жанубий Кореяга етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Корея Технология ва стандартлар агентлиги (KATS) ва Корея стандартлари ассоциацияси (KSA) стандартларни тушунишни осонлаштириш ва уларнинг аҳамиятини кейинги авлодга сингдириш учун 2006 йилдан буён Халқаро стандартлар олимпиадасини ўтказиб келмоқда. Унда бутун дунёдан мактаб ўқувчилари иштирок этади.
Дастлабки босқичлардан ўтган жамоалар асосий мусобақада ўз иштирокларини давом эттирадилар. Уларга стандартлаштириш дунёсида билим ва малакаларини оширишга қаратилган вазифалар юкланади. Билимлар беллашуви 2014 йилда синов тариқасида халқаро миқёсда ўтди, 2015 йилдан бошлаб расмий халқаро олимпиада мақомини олди.
Халқаро стандартлар олимпиадаси нафақат назарий нуқтаи назардан стандартлаштириш бўйича билимларни синовдан ўтказади, балки у ижодкорлик, илмий билимлар ва технологияни бирлаштиради ҳамда иштирокчиларга стандартлаштириш оламини ўрганиш учун динамик ва ҳаяжонли онларни тақдим этади.
Бу йилги олимпиадада Ўзбекистон делегацияси сафида Aл-Хоразмий, Президент мактаблари ва вилоятлар ихтисослашган мактаблари ўқувчилари қатнашади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда