Logo

Япониядаги энг йирик экранда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақидаги видеоролик намойиш этилмоқда

Декабрь 17, 2025. 19:36 • 44 сония

184
Япониядаги энг йирик экранда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақидаги видеоролик намойиш этилмоқда
Япониядаги энг йирик экранда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақидаги видеоролик намойиш этилмоқда

ТОКИО, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи арафасида кунига 2,5 миллиондан ортиқ киши ҳаракатланадиган Токионинг энг машҳур чорраҳасида Ўзбекистон ҳақида махсус видеоролик намойиш этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Эътиборлиси, ушбу монитор Япониядаги энг йирик экран бўлиб, унинг умумий ҳажми 424 квадрат метрни ташкил этади. Видеороликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, табиий гўзалликлари, меъморий ёдгорликлари, иқтисодиёт ва технологиялар соҳасидаги ютуқларини ифодаловчи кадрлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 18–20 декабрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ҳамда “Марказий Осиё+Япония” мулоқотининг олий даражадаги саммитида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф доирасида Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи, парламент раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, етакчи университетлар ректорлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш