Logo

Ўзбекистон Деҳлида ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал саммитида ҳамкорлик уфқларини кенгайтирмоқда

Декабрь 18, 2025. 09:11 • 2 дақ

168
Ўзбекистон Деҳлида ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал саммитида ҳамкорлик уфқларини кенгайтирмоқда
Ўзбекистон Деҳлида ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал саммитида ҳамкорлик уфқларини кенгайтирмоқда
Ўзбекистон Деҳлида ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал саммитида ҳамкорлик уфқларини кенгайтирмоқда

ДЕҲЛИ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ҳиндистон пойтахтида ўз ишини бошлаган Анъанавий тиббиёт бўйича иккинчи Глобал саммитида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миссия таркибидан Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси дипломатлари ҳамда мамлакатимизнинг етакчи фармацевтика ва тиббиёт компаниялари вакиллари ўрин олди.

ЖССТ томонидан Ҳиндистоннинг AYUSH вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу форум халқ табобатининг кўп асрлик тажрибасини замонавий соғлиқни сақлаш стандартларига интеграция қилишни муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлди.

Тадбир сессиялари доирасида экспертлар ҳамжамияти халқ табобати учун далилларга асосланган базани ривожлантириш, фитопрепаратларнинг хавфсизлиги ва юқори сифатини таъминлаш, биохилма-хиллик ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва бошқа фундаментал йўналишларга эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистон билан икки томонлама шерикликни чуқурлаштиришга алоҳида урғу берди. Саммит доирасида делегация AYUSH вазирлиги раҳбарияти ва соҳа таҳлилий марказлари билан қатор музокаралар ўтказди.

Мулоқотлар якунлари бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг қўшма дастурлари, маҳсулотлар сифатини назорат қилиш жараёнларини такомиллаштириш, тиббий хизматлар ва реабилитация соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Халқаро ҳамкорларнинг Ўзбекистон хусусий секторига бўлган қизиқиши маҳаллий бизнеснинг юқори экспорт ва инвестициявий салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади.

Учрашувлар натижалари илғор халқаро, жумладан, Ҳиндистон тажрибасини жорий этиш йўналиши қатъий эканлигини кўрсатди. Бу эса миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва аҳолининг хавфсиз соғломлаштириш усулларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон делегациясининг саммитдаги иштироки халқаро мулоқотни мустаҳкамлаш ва анъанавий тиббиёт соҳасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш