Ўзбекистонлик ўқувчилар Жанубий Кореяда ўтказилган 19-Халқаро стандартлар олимпиадасида олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди
Август 15, 2024. 16:22 • 47 сония
• 201
СЕУЛ, 15 август. /"Дунё"АА/. Жорий йилнинг 12-14 август кунлари Жанубий Кореяда ташкил этилган 19-Халқаро стандартлар олимпиадасида (ISO - International Standards Olympiad) Ўзбекистон ўқувчилари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур олимпиадада мамлакатимиз шарафини Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари ҳимоя қилишди.
Якуний натижалар бўйича Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчилари Жавлон Ҳасанов, Ислом Бойқобилов ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Аслиддин Олимжонов олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Умар Азимов ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчилари Диёрахон Маҳмудова ва Иброҳим Исмоиловлар кумуш медаль соҳиби бўлдилар.
Халқаро стандартлар олимпиадаси бутун дунё бўйлаб ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
Турнир 2014 йилда синов тариқасида халқаро миқёсда ўтказилган бўлиб, 2015 йилдан бошлаб расман халқаро олимпиада сифатида тан олинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
