Франциялик журналистга “Олтин қалам” миллий мукофоти топширилди
Октябрь 23, 2026. 12:00 • 1 дақ
• 160ПАРИЖ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида француз журналисти, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Дидье Лабушга “Олтин қалам” миллий мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг Францияга ташрифи доирасида ташкил этилди. Унда француз журналистлари ҳамда Шарқ тиллари ва цивилизациялари миллий институти (INALCO)нинг ўзбек тилини ўрганаётган талабалари иштирок этди.
Маросим давомида Дидье Лабуш ҳамда Галина Полонскаягага Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзоси гувоҳномалари ҳам топширилди.
Шунингдек, белгиланган вазифалар ижроси доирасида INALCOнинг ўзбек тилини ўрганаётган франциялик талабалари билан видеоинтервьюлар ташкил этилди.
Суҳбат чоғида ёшлар тил ўрганишга бўлган қизиқиши ҳақида сўзлаб, Ўзбекистон тарихи, маданияти ва анъаналари борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди ҳамда мамлакатимизга бўлган муносабатларини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси





