Афғонистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди
Август 20, 2025. 12:50 • 55 сония
• 65
КОБУЛ, 20 август. /"Дунё" АА/. Афғонистон Ғарбида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 73 киши, жумладан, 17 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" AA мухбири.

"ВВC" телеканали тарқатган маълумотга кўра, автобусдагиларнинг аксарияти Эрондан келган муҳожирлар бўлган. Кобулга кетаётган автобус Ҳирот вилоятида юк машинаси ва мотоцикл билан тўқнашиб кетганидан сўнг ёниб кетган, натижада автобусдаги барча йўловчилар, шунингдек, бошқа транспорт воситаларидаги икки киши ҳалок бўлган.
"Йўловчиларнинг барчаси Ислом Қалъасида автобусга ўтирган муҳожирлар эди", – деди Ҳирот вилояти губернатори матбуот котиби Муҳаммад Юсуф Саидий.
"Афғонистонда йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлади. Ушбу мамлакатдаги йўллар можаролар оқибатида жиддий зарар кўрган ва йўл ҳаракати қоидаларига эса қатъий амал қилинмайди", – дейилади "ВВС" хабарида.
Қайд этилишича, автобус Эрондан депортация қилинган, Афғонистондаги зиддиятли вазият туфайли ватанини тарк этишга мажбур бўлган афғон муҳожирларини олиб кетаётган эди.
1970 йилдан буён миллионлаб афғонлар Эрон ва Покистонга қочиб ўтган.
БМТ маълумотига кўра, биргина 2025 йилнинг биринчи ярмида ўн йиллик уруш ва гуманитар инқирозлардан қочган 1,2 миллиондан ортиқ афғонлар Эрон ва Покистондан ўз ватанига қайтган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда