Logo

Беларусда ўтаётган "Ҳамдўстлик болалари" X халқаро форуми доирасида Ўзбекистон куни нишонланди

Июль 15, 2025. 14:39 • 48 сония

56
Беларусда ўтаётган "Ҳамдўстлик болалари" X халқаро форуми доирасида Ўзбекистон куни нишонланди

ТОШКЕНТ, 15 июль. /"Дунё" АА/. Шу кунларда Беларусда Х халқаро маданий-маърифий форум — "Ҳамдўстлик болалари" бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.



Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мазкур анъанавий нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистондан 14-17 ёшдаги мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева форум иштирокчиларига йўллаган табригида қирғизистонлик ҳамкасблари ташаббуси билан бошланган "Ҳамдўстлик болалари" форуми бугунги кунда МДҲ мамлакатлари ёшлари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган яхши анъанага айланганини таъкидлади.

Форум доирасида Ўзбекистон куни кенг нишонланди. Тадбирда мамлакати­мизнинг бой маданий мероси, миллий урф-одат ва анъаналари кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари халқ қўшиқлари ва рақсларини ижро этди ҳамда миллий ўйинларни намойиш этилишини ташкил қилди. Шунингдек, форум иштирокчилари ўзбек мусиқаси ва адабиёти билан яқиндан танишиш, миллий таомлардан татиб кўриш имконига эга бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш