Венесуэладаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1700 кишидан ошди
Июнь 30, 2026. 19:57 • 2 дақ
• 43
КАРАКАС, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Сўнгги маълумотларга кўра, 24 июнь куни Венесуэлада содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1719 нафарга етди, яна 5034 киши тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “CNN”га таяниб.
Фожиа рўй берганидан беш кун ўтиб мамлакат Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес телеэфир орқали ўн минглаб одамлар бедарак йўқолганича қолаётганини маълум қилди. Шунингдек, у 15 минг 866 киши бошпанасидан айрилганини қайд этди.
Қидирув-қутқарув ишларини такрорий тебранишлар мураккаблаштирмоқда. Дастлабки зилзилалардан буён 500 га яқин афтершок, жумладан, кеча тонгда содир бўлган 5,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Айни пайтда қидирув ишларига 27 мамлакатдан икки мингдан зиёд қутқарувчи жалб қилинган.
Зилзилалар натижасида 2500 га яқин бино вайрон бўлди ёки шикастланди. БМТ зилзилалардан кўрилган зарарни 6,7 миллиард долларга баҳолади, бу Венесуэла ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизига тенгдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси