Logo

Афғонистонда cодир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида вафот этганлар сони 2 мингдан ошди

Сентябрь 05, 2025. 12:44 • 42 сония

56
Афғонистонда cодир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида вафот этганлар сони 2 мингдан ошди

ТОШКЕНТ, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Афғонистонда содир бўлган сўнгги йиллардаги энг кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2205 кишига етди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бахтар" ахборот агентлиги маълумотига кўра, вафот этганларнинг асосий қисми тоғли Кунар вилояти аҳолиси ҳисобланади. Ушбу ҳудудда, шунингдек, 3640 киши жароҳат олган.

Афғонистон расмий вакилининг ўринбосари мулла Ҳамдулла Фитратнинг айтишича, қутқарув ишлари давом этмоқда, турли ҳудудларда одамлар учун чодирлар ўрнатилган ва биринчи шошилинч ёрдамни етказиб бериш уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.  У, шунингдек, баъзи давлатлар гуманитар ёрдам ва профессионал қутқарув бригадаларини операцияларда иштирок этиш учун юборган. Зилзиладан катта талафот кўрган ҳудудларга олиб борувчи йўллар ҳаракатланиш учун қайта очилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдириб, ушбу фожиа оқибатларини бартараф этишда мумкин бўлган ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш