Ўзбекистон ва Исроил ўртасида яна бир мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Апрель 12, 2025. 07:48 • 33 сония
• 955
ТЕЛЬ-АВИВ, 12 апрель. /Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг "Centrum Air" авиакомпанияси 10 апрель куни Тошкент ва Тель-Авив шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри илк парвозини амалга оширди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Бу янги йўналиш фақат географик боғлиқлик эмас, балки икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ривожланишига хизмат қилади. Энди икки мамлакат аҳолиси туризм, бизнес, савдо ва зиёрат мақсадида янада осон учиш имкониятига эга бўладилар.
"Centrum Air" ушбу йўналишда тўғридан-тўғри авиарейсларни амалга ошираётган учинчи авиакомпания бўлди.
Янги ҳаво қатновларининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар, мунтазам авиарейслар икки мамлакат ўртасида ишончли ва талаб юқори бўлган йўналишга айланишини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда