Кучли ёмғир оқибатида Истанбулни сув босди, 14 ёшли ўсмир ток уришидан ҳалок бўлди

Октябрь 15, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 156
Кучли ёмғир оқибатида Истанбулни сув босди, 14 ёшли ўсмир ток уришидан ҳалок бўлди
Кучли ёмғир оқибатида Истанбулни сув босди, 14 ёшли ўсмир ток уришидан ҳалок бўлди
Кучли ёмғир оқибатида Истанбулни сув босди, 14 ёшли ўсмир ток уришидан ҳалок бўлди

АНҚАРА, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Кучли жала оқибатида Истанбул кўчалари ва турар жойларини сув босди, йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди ҳамда 14 ёшли ўсмир электр токи уришидан ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Туркиянинг “TRT Haber” телеканалига таяниб.

Шаҳарнинг қатор туманларида сел оқимлари автомобилларни оқизиб кетди, сув босган ҳудудларда транспорт ҳаракати қийинлашди. Эюпсултон туманида йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди, айрим кўчаларда машиналар сувда қолиб кетди.

Эсенюрт туманида сув босган йўлда бир аёлни оқим олиб кетди, бироқ воқеа гувоҳлари уни қутқариб қолишга муваффақ бўлди. Кучукчекмежеда қутқарувчилар сув босган хонадонда қолиб кетган фуқарони олиб чиқишди, Сариер туманининг Айязаға маҳалласида эса сув автомобилларни оқизиб кетди.

Яна бир фожиали ҳодиса 14 ёшли ўсмир билан содир бўлди: у кўлмакни босиб ўтаётганда ток уришидан вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Истанбул губернатори Давут Гул ёмғир тун бўйи бутун вилоят бўйлаб давом этиши, эртаси куни шаҳарнинг Осиё қисмида айниқса кучли ёғингарчилик кутилаётганидан огоҳлантирди.

Шунингдек ўқинг

У аҳолини ўта зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик, имкон қадар шахсий автомобиллардан фойдаланмаслик ҳамда сув тошқини ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларга бормасликка чақирди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Истанбулдаги барча таълим муассасаларида анъанавий (кундузги) ўқиш бир кунга тўхтатилади.

Расмийлар давом этаётган ёғингарчилик туфайли аҳолига расмий огоҳлантиришларни кузатиб бориш ва хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия этди.

“TRT Haber” сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш