“Orta Lectura”: Ўзбекистон Президентининг ОҲИЧК саммитидаги иштироки минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиради

Октябрь 15, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 118
“Orta Lectura”: Ўзбекистон Президентининг ОҲИЧК саммитидаги иштироки минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиради

МАДРИД, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Испаниянинг “Orta Lectura” янгиликлар порталида Ўзбекистон Президентининг Бокудаги ОҲИЧК саммитидаги иштирокига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи ҳамда Президент Илҳом Алиев билан учрашуви икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлади.

Ташрифнинг асосий воқеаси Транскаспий халқаро транспорт йўналишини (Ўрта йўлак) ривожлантириш, божхона, молиявий ва логистика жараёнларини рақамлаштириш, энергетика ва иқлим ўзгариши бўйича мулоқотни ўз ичига олган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 7-саммити бўлди.

Шунингдек ўқинг

Нашрнинг ёзишича, саммит доирасида Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Президент раҳбарлигида Ўзбекистон нисбатан яккаланиб қолишдан МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти ва ОҲИЧК фаолиятида фаол иштирок этишгача бўлган йўлни босиб ўтди.

Сўнгги келишувлар орасида Германиянинг “Rhenus” компанияси билан юк терминалларини ривожлантириш ва Американинг “Franklin Templeton” компанияси билан давлат корхоналарининг фонд бозорига чиқиши бўйича келишувлар муҳим аҳамият касб этди.

Мақолада Ўзбекистон транспорт тармоқларининг трансконтинентал савдо тизимига янада кенг интеграция қилиш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Йиғилишлар якунида Боку декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш